Бутунжаҳон армия ўйинлари. Динорахон Мамадибрагимова - кумуш медаль соҳибаси!
Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.
-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Динорахон Мамадибрагимова финалда россиялик Елена Евлампевага қарши жанг қилди. Бу баҳсда Динорахон мағлубиятга учради ва мусобақада кумуш медални қўлга киритди.
Бундан олдин ҳамюртимиз чорак финалда АҚШ вакиласи Дейвон Льюисни, ярим финалда эса германиялик Анна Лена Фроеммингни мағлуб этган эди.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар