Бутунжаҳон армия ўйинлари. Навбатдаги олтин медаль! Чарос Қаюмова чемпион!

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

-53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова финалда германиялик Надья Нутхафт Рохана устидан 29:15 ҳисобида ғалабага эришиб олтин медални қўлга киритди!

Эслатиб ўтамиз, Чарос 1/8 финалда мисрлик Марам Изатни, чорак финалда сербиялик Тияна Богдановични, ярим финалда бразилиялик Леонор Саравияни мағлуб этганди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати