Бутунжаҳон армия ўйинлари. Ниёз Пўлатовда ҳам бронза!

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

-63 вазн тоифасида Ниёз Пўлатов россиялик Жанат Искаковни 30:0 ҳисобида тор-мор этди ва бронза медалига эга чиқди.

Пўлатов илк босқичда қозоғистонлик Исламгали Абуов, сўнгра хитойлик Хаируи Вангни, чорак финалда эронлик Камрон Марданипурни мағлуб этганди. Ярим финалда франциялик Дилан Челламотога ютқазиб қўйди ва бронза медали учун кураш олиб борди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!