Бутунжаҳон армия ўйинлари. Учинчи боксчимиз ҳам ишончли тарзда финалга чиқди

  • 25 октябрь, 2019, 13:25
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон армия ўйинлари қувончли онларни тақдим этмоқда.

Бокс бўйича рингга кўтарилган Козимбек Мардонов ярим финал жангини ўтказди.

Мўғилистонлик Шайнбаяр Нармандаҳга қарши жанг олиб борган ҳамюртимиз яққол устунлик қилди ва 5:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, финал йўлланмасига эга бўлди.

Маълумот учун, Мардонов 26 октябрь куни ярим финалнинг иккинчи жуфтлик ғолиби билан олтин медаль учун рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!