"Бухоро" - "Нефтчи" учрашувида ҳакам фарғоналиклар дарвозасига асоссиз пенальти белгилагани аниқланди
Суперлиганинг 7-турида "Бухоро" ўз уйида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланди.
Ўйиннинг 90+3 дақиқасида баҳсни бошқарган ҳакам Азиз Асимов водийликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Александр Станисавлевич аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди.
Асимовнинг ушбу пенальти қарори кўпчиликда шубҳа уйғотди. Sports.uz журналисти Фахриддин Рўзиев ўз телеграм саҳифасида ушбу баҳсли вазиятга ойдинлик киритди.
"Бугун UFA мажлислар залида ҳакамлар учун навбатдаги семинар ўтказилди. Унда Бухородаги ўйин охирида "Нефтчи" дарвозасига қўйилган пенальти ҳам муҳокама қилинди.
Хулоса: ҳакамнинг қарори хато, мазкур эпизодда 11 метрли жарима зарбаси учун асос бўлмаган".
Марҳамат вазиятга ўзингиз баҳо беринг!
Фикрлар