Ads

Суперлиганинг 11-турида "Пахтакор" Бухорода "Бухоро" меҳмони бўлади. Ушбу ўйин олдидан "Пахтакор" клуби матбуот хизмати маълумотларни тақдим этди.

"Бухоро" юқори лигада энг кўп ўйнаган жамоалардан бири саналади. Шу сабабли "шерлар" мазкур клубга қарши чемпионатлар доирасида 54 бор майдонга тушишган. Уларнинг 38 тасида тошкентликлар зафар қучиб, 9 тасида дуранг ўйнаган. 7 беллашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. "Пахтакор" "Бухоро" дарвозасини 117 бор ишғол қилиб, 38 гол ўтказиб юборган.

Бухородаги 27 беллашувда "Пахтакор" 14 ғалаба, 7 дуранг ва 7 мағлубиятни қайд этган. Энг йирик ғалаба 2005 йил кузатилган. Ўшанда "шерлар" рақиб устидан 8:0 ҳисобида ғалабага эришишган. Ўтган мавсум иккинчи босқичида пойтахтликлар мезбонларни 6:2 ҳисобида доғда қолдирган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 16 июнь, якшанба куни "Бухоро" стадионида 20:00да бошланади.