“Бухоро” 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Маълумки навбатдаги учрашувларга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган “Бухоро” жамоаси 8 июлда “Пахтакор” билан беллашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни дамда жамоанинг трансфер ойнасидаги янгиликларидан сизларни воқиф этадиган бўлсак, “Бухоро”нинг Тошкентдаги йиғини чоғида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларнинг уч нафари билан шартнома имзолади.

Хусусан, булар Про-лига иштирокчиси “Нурафшон” жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Элбек Равшанов, ўтган давра АГМКда фаолият олиб борган, қолаверса, 2016 йилларда “Бухоро” жамоа шарафини ҳимоя қилган молдавиялик хужумчи Вадим Чемиртан ва АГМКнинг яна бир аъзоси Қахрамон Баходиров ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Pepsi Superliga 16-туридан ўрин олган “Пахтакор” - “Бухоро” учрашуви 8 июль соат 19:00да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!