“Бухоро” 5 нафар футболчининг трансферини эълон қилди (Фото)

“Бухоро” клуби матбуот хизмати 5 нафар футболчининг трансферини эълон қилди.

Манбанинг маълум қилишича, жамоаси икки нафар ҳимоячи Бобуржон Амонов, Асилжон Бегимқулов, ёш ярим ҳимоячи Аббос Жумақулов ҳамда ҳужумчилар Сардор Сулаймонов ва Муродбек Бобожонов билан расман келишувга эришди.

photo_2019-07-25_19-02-17

Омонов ҳамда Сулаймонов Суперлига 1-даврасини «Андижон» жамоасида ўтқазишган бўлса, Асилжон Бегимқулов Тожикистоннинг «Хўджанд» жамоаси сафида тўп тепган.

photo_2019-07-25_22-39-26

Бобожонов Суперлига 1-даврасини «Қизилқум» жамосида ўтқазган. Бундан олдин «Нефтчи» ва “Локомотив" жамоаларида фаолият юритган. Жумақулов 1999 йили Бухоро вилоятида тавваллуд топган. “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!