"Бухоро" эртага "Машъал"га қарши назорат учрашувда майдонга тушади

Суперлигада юзага келган танаффус сабабли "Бухоро" жамоаси эртага навбатдаги назорат учрашувда майдонга тушади.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа яна "Машъал"га қарши баҳс юритади. Мазкур учрашув 23 март соат 17-00 да Баҳром Вафоев номли кичик ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бу жамоалар 15 март куни ҳам ўзаро ўйнаган эди. Ўшанда Про-лига аъзоси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!