"Бухоро" етакчиси ва "Динамо" ҳужумчиси "Қизилқум" йиғинида қатнашмоқда
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасида учинчи назорат учрашувини кеча “Бухоро”га қарши ўтказишди.
“Қизилқум” футболчилари аввалги икки учрашувни “Сурхон” (1:1) ва “Сўғдиёна” (0:0)га қарши ўтказишганди. Йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида улар бухороликларни таслим этишди -3:1. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, икки нафар футболчи Мақсуд Каримов ва Мурод Бобожонов жамоа машғулотларида иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Тошкент йиғинида жамоа таркибига келиб қўшилган Жалил Кимсанов ҳам айни пайтда навоийликлар билан бирга эмас.
Навоийлик футбол ишиқибозларига яхши таниш бўлган ҳужумчи Воҳид Шодиев, ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов, асли навоийлик бўлган ярим ҳимоячи, биринчи даврада “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Достон Ибрагимов айни пайтда жамоа кўригида бўлиб туришибди.
“Бухоро”га қарши учрашувдан кейин футболчилар қисқа муддатли таътилга чиқишди. Иккинчи давранинг илк учрашувини “Қизилқум” 26 июль куни сафарда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.
Фикрлар