"Бухоро" мураббийи: Бизни ўз уйимизда "ўлдиришди"... Шикоят аризаси ёзамиз

"Бухоро" жамоаси бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиевнинг "Қўқон 1912"га қарши учрашувидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйин ҳақида ҳеч нима дея олмайман! Жуда асабий ҳолатдаман, бизни ўз уйимизда "ўлдиришди"! Бу ҳолатни кўриб чиқиш керак...

Бухоро давлат университети ректорига "Салом" йўллайман. Улар учун Ўзбекистон чемпионати, Бухоронинг обрўйидан кўра, университет ўйинлари муҳимроқ экан, ажойиб! Буни кўриб чиқиш керак, бундай қилиш мумкин эмас. Жамоа билан шартномаси бор футболчи қандай қилиб университет жамоасида ҳам ўйнаши керак, мана сизга натижа, унда университет ректорининг ўзи келиб мураббийлик қилсин мени ўрнимга.

Биз буни кўриб чиқамиз ва шикоят аризаси ёзамиз, бу шармандаликдан бошқа нарса эмас. Бўлди бошқа ҳеч нимани изоҳламайман, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!