"Бухоро" ва "Нефтчи" муроса йўлини танлади
Бугун “Бухоро” жамоаси Тошкентдаги йиғинлар доирасида иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши кечган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Учрашув давомида ҳар иккала жамоада ҳисобни очиш имконияти вужудга келган бўлса-да, дарвозалар ишғол этилмай қолди. Иккинчи бўлимда фарғоналиклар пенальтини аниқ амалга ошира олишмади. Бу вазиятда Сардор Раҳмонов тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.
“Бухоро” қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:
Шоҳжаҳон Насимов, Александр Мерзляков, Саламат Қутибоев, Миржалол Жумаев, Миржалол Қурбонов, Алишер Саноев, Сухроб Нематов, Санъат Шихов, Жамолиддин Убайдуллаев, Азиз Ибрагимов, Баҳодир Пардаев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Асилбек Амонов, Мирфайз Мухиддинов, Сардор Сулаймонов.
Фикрлар