Бухорода кикбоксинг бўйича "Амир Темур" кубоги учун халқаро турнир ташкил қилинади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ММА оламининг машҳур вакилларидан бири, Ўзбекистон ММА ассоциацияси Бухоро бўлими раиси, Бухоро қўл жанги федерацияси раҳбари Музаффар Раджабов Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти лавозимига тайинланган эди.

Маълумки, Музаффар Раджабов Бухорода “Амир Темур” клуби асосчиси ҳам саналади. Албатта, буни бежизга таъкидлаб ўтганимиз йўқ. Сабаби, Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти Ойбек Нарметовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси ҳамда “Амир Темур” клуби ҳамкорликда турнирлар ташкил этишни режалаштирган.

Жумладан, Музаффар Раджабов бошчилигида профессионаллар ўртасида халқаро турнир ҳамда ҳаваскорлар ўртасида ҳам "Амир Темур" кубоги учун халқаро турнир ўтказилади. Мазкур ўзига хос жанг кечалари жорий йилнинг август ойида ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Бу борада уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!