Тошкентда ўқув-йиъгини ўтказаётган "Бухоро" клуби сафига украиналик ҳимоячи Артём Барановски келиб қўшилди.

29 ёшли футболчи ўтган мавсум Қозоғистоннинг "Шахтёр" сафида тўп суриб, 33 та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.

2017/18 йилги мавсумда "Истиқлол" сафида, Муҳсин Муслимович қўл остида тўп сурган. Бунгача, Украинанинг бир қатор клублари таркибида ўйнаган.

Шунингдек, ўтган мавсумнинг 2-даврасини бухороликлар сафида ўтказган Милован Капор ва Липартиа Жаба ҳам жамоа машғулотларига киришди.

Манба: "Бухоро" клубининг телеграм расмий канали

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
28/01/2020 04:16
Бухоро энди истиклол булар эканда
&
UZB
27/01/2020 12:38
Qizilqumda nima gp malumot beringlar adminlar