"Бухоро"ни 2 нафар легионер тарк этди

Хабарингиз бор кеча Суперлигамизда биринчи давра ўз ниҳоясига етди. Табиийки, мавсумлар оралиғида жамоалар таркибида “келди-кетдилар” бўлади.

SPORTS.uz’га етиб келган маълумотларга қараганда “Бухоро” клубини 2 нафар легионер расман тарк этган. Улар ҳимоячилар Владимир Баенко ва Иван Фатичлардир.

Маълумот учун, 29 ёшли украиналик футболчи жорий мавсум Суперлигада 10та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди. 30 ёшли черногориялик футболчи эса Суперлигада 7та баҳсда иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” айни дамда 10 очко билан мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Uktam Raupov
01/07/2019 11:00
Шу кетишда давом етаверса Бухорони колган уйинчилари хам тарк етади
&
нодирбек.фк насаф
01/07/2019 00:37
Жалка шунча пул сарфлаб бир ишни койиллатмади иссиз шунча пул