Буюк Британия термаси сардори: Ўзбекистонга қарши тўқнашувга таркиб танлаш осон бўлмади
Ads

Термамизга қарши ўйинларда уч карра "Катта дубулға"лар ғолиби бўлган Энди Маррей ва Британиянинг биринчи ракеткаси Кайл Эмундлар иштирок этмаслиги борасида хабар берган эдик.

"Мен жамоамиз таркибидан қониқмоқдаман. Даниэль Эванснинг натижаларига қаранг. У май ойидан бери кўплаб ўйинлар ўтказди ва кўплаб рақибларни мағлуб этди. У ҳозирда жуда яхши формада.

Кэмерон Норри эса сўнгги бир ярим йилда катта ўсишга эришди. Йўқ, бу дегани таркибни аниқлаш осон бўлди дегани эмас. Жей Кларк ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. У ўзининг дастлабки "Челленжер"ини қўлга киритди", - деди Смит.

Маълумот учун, Буюк Британия - Ўзбекистон ўйини бугун бошланади. Дастлаб Денис Истомин Дэн Эвансга қарши кортга чиқади ва мазкур учрашув "Sport" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.