Буюк қайтиш! Лапорта Месси ҳақида гапирди
Жоан Лапорта Лионель Мессининг "Барселона"га қайтишини орзу қилади.
"Мен "Барселона" президенти сифатида ундан маънавий қарздорман. Унга фаолиятидаги энг яхши дамларни беришни истайман. Фаолияти тугамасидан яна ҳам ёқимли дақиқаларни унга улашиш ниятим бор", - деди "кўк-анорранглилар" президенти.
Қайд этиш лозим, Лео ўтган ёзда шартномаси якунлангани учун Каталония клубини тарк этганди. Жамоа молиявий муаммолар туфайли у билан янги шартнома имзолай олмаган.
Фикрлар