“Бёрнли” Чемпионшип тўпурарини ўз сафига қўшиб олди
Ads

 

Англияда мавқеи жиҳатидан АПЛдан кейин иккинчи ўринда турадиган Чемпионшипнинг “Лидс” жамоаси ҳужумчиси Крис Вуд “Бернли” сафига қўшилди. Бу ҳақда BCC хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, “Бёрнли” футболчи учун клуб тарихида рекорд сифатида қайд этилган нарх – 15 миллион евро тўлади. Агар футболчи ўзини АПЛда кўрсата олса, ушбу суммага яна 3 млн евро қўшилади.

Чемпионшипда тўпурар бўлган Янги зеландиялик футболчи “Бёрнли” билан 4 йиллик шартнома имзолади. У 11-рақам остида тўп сурадиган бўлди.