"Бёрнли" икки нафар етакчиси билан ҳамкорликни тўхтатмоқда

«Бёрнли» ўйинчилари – дарвозабон Жо Харт билан ярим ҳимоячи Аарон Леннон мавсумни ушбу клубда якунламайдиган бўлди.

Боиси, 33 ёшли футболчилар 30 июнь куни, яъни амалдаги шартномалари якунига етганидан кейин клубдан кетади.

Шуни қўшимча қилиш керакки, «Бёрнли» раҳбарияти Жо Харт билан ҳамкорликни мавсум охирига қадар узайтирмасликка қарор қилган бўлса, Леннон мана шундай таклифни рад қилди. Хабарларга қараганда, англиялик посбон фаолиятини «Селтик» клубида давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!