Чарльз Оливейра Ислам Махачевга қарши реванш жанги қачон ўтказилишини айтди!

  • 22 октябрь, 2023, 19:21
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифаси (70.3 кг) собиқ UFC чемпиони Чарльз Оливейра 2024 йил бошида амалдаги чемпион Ислам Махачевга қарши октагонга чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

"Мен Махачев билан жанг қилишга тайёрман. Ўйлайманки, буни келаси йилнинг бошида амалга ошириш мумкин", - деди Оливейра.

Эслатиб ўтамиз, Чарльз Оливейра Абу-Дабидаги турнирга 11 кун қолганида жароҳат олиб, жангдан воз кечганди.

Томонларнинг илк тўқнашувида Оливейра рақибига сабмишн орқали мағлуб бўлган..

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!