Чавандозларимиз нуфузли мусобақада тенгсиз бўлди

BEPUL PROPAN

Пойтахтимиздаги “Universal horses stable” от спорти клубида конкур ва от йўрттириш бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилмоқда.

Конкур бўйича “CSI1-W” Жаҳон кубоги ҳамда "AEF Cup" Осиё кубоги доирасида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Қувонарлиси, ушбу мусобақаларда бир неча чавандозимиз шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, “Competition 3”  йўналишида 125 см. тўсиқлардан от сакратишда Бекзод Қурбонов “Santos Hippicа”  лақабли отида олтин медалга эга чиққан бўлса, Алишержон Эркинов “Etos” номли тулпори билан бронза медалини қўлга киритди.

“Competition 4” бўйича 145 см. баландликдаги тўсиқлардаги конкур беллашувларининг Гран-при саралашида Бекзод Қурбонов “Quintus HB” оти билан энг яхши натижа қайд этди. 

Шунингдек, мазкур йўналишда Саидамирхон Турғунбоев (“Calleko” ), Хуршидбек Алимжонов (“Quintus HB” ) кучли учликдан жой олди.

“AEF Cup” Осиё кубогининг 115 см. баландликдаги тўсиқларда ўтказилган беллашувларида Баҳромжон Ғозиев “Jodcasalla A” номли тулпорида кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Саидамирхон Турғунбоев “Jordy” лақабли отида бронза медалига лойиқ топилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!