Ads

Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона" вингери Филиппе Коутиньони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Cadena Ser нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи ёзда “Реал”га ўтиши айтилаётган Эден Азарнинг ўрнига муносиб кўрилмоқда.

Таъкидлаш керакки, “аристократлар” Коутиньони сотиб олиш истагини билдираётган ягона жамоа ҳисобланишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА “Челси”га трансфер тақиқи қўйган. Агар ушбу тақиқ олиб ташланмаса, лондонликлар ҳеч қандай янги футболчини рўйхатдан ўтказа олишмайди.