"Челси" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Сити" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Минимал ҳисобда зафар қучган "Челси" финалга чиқди!

  • 90+4'

    Жарима майдони ичидан йўллаган зарбани Кепа қайтарди.

  • 90+3'

    Кристиан Пулишич рақиб дарвозасини ишғол этди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турганди. Ҳакам голни инобатга олмади.

  • 90+2'

    Аспиликуэтага нисбатан қўполлик ишлатган Ляпорт сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Челси" футболчилари рақибни таъқиб қилиб, марказгача келмоқда. Бугун "Сити" ожиз қоляпти.

  • 86'

    Тьяго Сильвага тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 83'

    Рахим Стерлингнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 81'

    Ҳамон Лондон клуби ҳимояда ишонч ва тартиб билан ҳаракатланмоқда.

  • 78'

    Тимо Вернер ва Ҳаким Зиеш ўрнига Кай Хаверц ҳамда Эмерсон майдонга тушди.

  • 75'

    Гвардиола шогирдлари катта куч билан ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қиляпти

  • 73'

    Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми Стерлингнинг ноаниқ узатмасидан кейин якунига етмай қолди.

  • 71'

    Мэйсон Маунт ўз ўрнини Кристиан Пулишичга бўшатиб берди.

  • 69'

    Рубен Диашнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 67'

    Амалга оширилган ўзгаришлар "Сити" ўйинига фаоллик қўшилишига сабаб бўлди.

  • 64'

    Бугун ўйини ўхшамаган Ферран Торрес ўрнига Илкай Гюндоган майдонга тушди.

  • 63'

    Стерлинг билан тўқнашиб кетган Рюдигерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 61'

    "Аристократлар" ҳужумда анча хавфли ўйнамоқда. Манчестерликлар ҳимояланишга қийналяпти.

  • 59'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Зиешнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 57'

    Голдан кейин "иштаҳаси очилган" лондонликлар фаоллик намойиш этишда давом этмоқда.

  • 55'

    ГОООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Вернер катта тезликда рақибини ортда қолдириб, жарима майдонига пас берди. Ҳаким Зиеш бўш қолган дарвозага тўп киритди.

  • 54'

    Стерлинг ҳужумда Аспиликуэтага нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди

  • 51'

    Жезуснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 49'

    Жароҳат олган Де Брюйне ўрнига Фил Фоден майдонга тушди.

  • 48'

    Кевин Де Брюйнега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Де Брюйненинг бурчакдан оширган тўпи жамоадошларига етиб бормади.

  • 41'

    Сўнгги дақиқаларни манчестерликлар фаолроқ ўтказмоқда.

  • 38'

    "Шаҳарликлар" майдон марказида тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 36'

    Ўнг қанотдан олдинга ўтган Габи Жезусни Сильва тўхтатди.

  • 34'

    Фернандиньони йиқитган Жэймсга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 34'

    Рис Жэймснинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 32'

    Вернернинг жарима майдонига узатган тўпини Ляпорт майдондан чиқариб юборди.

  • 30'

    Тўп назорати бўйича устунлик "Челси" томонда: 59:41.

  • 28'

    Иккита кучли мураббийларнинг тактик кураши ўйинни зерикарли қилиб қўймоқда.

  • 25'

    Тухель шогирдлари стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 23'

    Томонлар мудофаада ишончли ҳаракат қилмоқда. Рақиб ҳимоясини енгиб ўтиш осон кечмаяпти.

  • 21'

    "Аристократлар" майдон бўйлаб тўпни ўзида олиб юрибди.

  • 19'

    Чилуэллнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 17'

    Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Майдонда ҳар бир қарич ҳисобга олинган.

  • 15'

    Жарима майдони ичида Ферран Торрес тўп йўқотди.

  • 14'

    Тўп майдон марказида. "Сити" уни ўзида ушлаб турибди. "Челси" рақибни жиддий босимда ушлаб турибди.

  • 12'

    Назорат "шаҳарликлар" томонга аста-секинлик билан ўтяпти. 

  • 10'

    Тўпни олиб қўйиши билан олдинга ўтган "Сити" яхши вазият яратди. Жезуснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Кепа ушлаб олди.

  • 9'

    Тўп манчестерликларга деярли тегмаяпти. Бунақаси анчадан бери кузатилмаётганди.

  • 7'

    Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни "Сити" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 5'

    Лондонликлар босим уюштиришда давом этмоқда

  • 3'

    Кутганмидингиз, дастлабки дақиқаларда тўп назорати "Челси"да!

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!