"Челси" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Бироздан сўнг АПЛ 6-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Сити" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 


  • 90+5'

    Қадрли Футбол ишқибозлари, шу билан онлайн трансляциямизга якун ясаймиз. Соғ ва омон бўлинг

  • 90+5'

    Учрашув якунига етди. Шу тариқа, Сити меҳмондан уч очко билан ортга қайтадиган бўлди.

  • 90 '

    Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди

  • 90+5'

    "Манчестер Сити" "Челси" ўйини якунига етди ва мазкур баҳсда "шаҳарликлар" Тухель шогирдларини кичик ҳисобда мағлуб этди. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Лукаку бош билан зарба йўллай олмади. 

  • 87'

    Сити таркибида яна ўзгариш. Грилиш Стерлингга алмаштирилди.

  • 85'

    Канселу рақиб жарима майдони ичида дрибблинг ишлатди. Бироқ ҳимоячилар тўсиғидан ўта олмади. 

  • 83'

    Зарбааа! Грилиш деярли бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Менди йўлланган зарбани ишонч билан бартараф этди.

  • 80'

    Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Де Брюйне ўрнига Маҳрез майдонга тушди.

  • 77'

    Маркос Алонсо Ситининг позицион ҳужумини бартараф этди, бироқ қўполлик билан. У Бернардуга нисбатан ишлатган фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 76'

    Челси таркибида ўзгариш. Жоржиньо ўрнига Лофтус Чик майдонга тушди.

  • 76'

    Сити голдан сўнг ўйинни сўндиришга ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар майдон марказида назоратни қўлларига олишган.

  • 72'

    Грилиш бурчак тўпи ишлаб олди. Тўп ёнида Де Брюйне

  • 70'

    Ковачичнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Диаш қайтариб юборди. 

  • 68'

    "Манчестер Сити" рақиб жарима майдони ичида ҳавфли вазият яратди ва дарваза томон кетма-кет зарбалар берди. Ҳимоячилар ва дарвозабон тўпни амаллаб қайтарди. 

  • 65'

    Маркос Алонсонинг зарбасидан сўнг Де Брюйненинг бошига тўп тегиб қолди. 

  • 64'

    Лукакуни йиқитишди. "Челси" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 63'

    Лукаку гол урди, бироф офсайд ҳолатидан.

  • 61'

    "Манчестер Сити"да яна бир ажойиб имконият вужудга келди. Кансело деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади. 

  • 60'

    Канте ўрнига Хаверц майдонга тушди. 

  • 59'

    Фоден бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ унда офсайд бор эди. 

  • 58'

    "Ман Сити" бурчак тўпи ишлаб олди. Тўп ёнида Де Брюйне. 

  • 56'

    "Аристократлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 56'

    Маркос Алонсонинг узатмасидан сўнг "Сити" ҳимоячилари тўпни қайтариб юборди. 

  • 53'

    ГОООООООООЛ! Жезус ўйинда ҳисобни очди. 

  • 52'

    "Шаҳарликлар" бурчак тўпи тепиш имкониятга эга бўлди. 

  • 50'

    Вернер уч футболчи қуршовида қолиб кетди ва тўпни олдириб қўйди. 

  • 48'

    Грилишнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 47'

    "Ман Сити" доимгидек тўп назоратини эгаллаб турибди. 

  • 45'

    Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0-0

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Фоден бурчак зарбасини амалга ошириб берди. Ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 42'

    Ляпорт майдон марказида Лукакуни йиқитди. 

  • 41'

    Жезуснинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 40'

    Жоржиньо Де Брюйнега нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 38'

    Кевин Де Брюйненинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 37'

    "Сити" рақиб жарима майдони атрофида тўпни эгаллаб турибди. 

  • 34'

    "Шаҳарликлар" сафида Фоден майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 33'

    Родрининг узоқдан йўллаган зарбаси Рюдигерга тегиб қолди. 

  • 31'

    Де Брюйненинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 28'

    Унинг ўрнига Тьяго Силва майдонга тушди. 

  • 26'

    Жеймс жароҳат олди. Уўйинни давом эттира олмайди. 

  • 24'

    "Шаҳарликлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 23'

    Ўйин темпи ўртача. Жамоалар ҳозирча эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. 

  • 21'

    "Манчестер Сити" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди

  • 17'

    Вернернинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 15'

    Вернер жарима майдони ичила турган Лукакуни тўп билан таъминламоқчи эди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 14'

    "Ман Сити" "аристократлар" жарима майдони атрофида фаол ҳаракат қилмоқда. 

  • 12'

    "Челси" ҳимояда хатога йўл қўйди. "Шаҳарликлар" тўпни эгаллаб олди. 

  • 11'

    Жеймс Грилишни йиқитди, бироқ фол эмас. 

  • 7'

    Ҳозирча ўйин мутлақ тенглик кузатилмоқда. 

  • 5'

    "Шаҳарликлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 2'

    Жезуснинг узатмасидан сўнг Азпиликуета тўпни қайтариб юборди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. "Челси" - "Манчестер Сити" ўйини бироздан сўнг старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!