“Челси” 100 миллион евролик харидни амалга ошириши мумкин

  • 1 августа, 2022, 13:28
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби Англия Премьер лигасининг янги мавсуми бошланиши олдидан ўз мухлисларини катта трансфери билан хурсанд қилиши мумкин. Журналист Саймон Филлипснинг хабарига кўра, “кўклар” “Лестер” ҳимоячиси Уэсли Фофана учун 90-100 миллион евро сарфлашга тайёр.

Tecno

Янги мавсум олдидан Лондон клубини бир қанча ҳимоячилар, хусусан, Андреас Кристенсен ва Антонио Рюдигер каби етакчилар тарк этди. Шу боис, “аристократлар” таркибдаги камчиликни йўқотиш учун янги харидларни амалга оширишга мўлжалламоқда. Уэсли эса бу позиция учун мос келади.

“Челси” Фофананинг трансферидан ташқари, “Интер”дан Дензель Дюмфриснинг трансфери устида ҳам ишламоқда. Голландиялик футболчи 40 миллион еврога баҳоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию