"Челси" 100 миллион фунтлик трансферни амалга оширишга яқин

"Челси" Мойсес Кайседо билан шартнома имзолаш арафасида. 

"Кўклар" 21 ёшли футболчи трансфери борасида олдинга қадам ташлади, дея хабар бермоқда журналист Низаар Кинселла. 

Чоршанба куни Лондон клуби ҳамда "Брайтон" ўртасида музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади. Томонлар футболчининг трансфер суммасини муҳокама қилишади. "Челси" 90 миллион фунт + 10 миллион кафолатланган бонуслар таклиф қилиши мумкин. "Аристократлар" ушбу трансфер амалга ошишига ишонмоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!