"Челси" 19 ёшли италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Италиянинг "Кьево" клуби ярим ҳимоячиси Эмануэль Вигнато фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда 19 ёшли италиялик футболчи "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Хатто, “аристократлар” скаутлари унинг ўйинларини кузатиш учун Италияга йўл олишган.

Қайд этиш лозимки, Вигнатога шунингдек "Бавария", "Интер" ва "Милан" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Вигнато жорий мавсум “Кьево” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилиши мумкин. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 2,5 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!