"Челси" афсонавий футболчиси Лондон клубидаги тавқи лаънат ҳақида гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» клубининг собиқ футболчиси Эммануэль Пети «Кристал Пэлас»да ўйнаётган ҳамюрти Максенс Лакруага Лондон жамоасига ўтиш борасида огоҳлик билан ёндашишни тавсия қилди.

Оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга кўра, «Кристал Пэлас» 26 ёшли футболчини 60 миллион фунт атрофида баҳоламоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган. «Челси» эса бу нархни пасайтиришга уринаётгани айтилмоқда.

- Максенс Лакруа «Челси»да? Бу ҳақда ўйламаслик керак. «Челси»да француз ҳимоячиларига гўёки лаънат бордек. Марсель Десайи ва Уильям Галлас давридан бери уларнинг бирортаси тўлиқ омад қозонгани йўқ. «Челси»да ҳозир неча марказий ҳимоячи бор ўзи? Саккизта эмасми?, – дея Петининг сўзларини келтиради tribalfootball.com сайти.

Ҳозирги пайтда Максенс Лакруа Франция терма жамоаси таркибида 2026 йилги жаҳон чемпионати мусобақасида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
05/07/2026 14:15
Пети Челсида эмас, Арсеналда уйнаган!
Челсида омад козонган французлар етарлича: Дешамп ва Макелеле мисол булади