“Челси” АПЛда қаторасига 6-ўйинда гол ўтказиб юбормаяпти

Англия чемпионати 12-турида “Челси” сафарда “Мидлсбро” меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Англия чемпионати 12-турида “Челси” сафарда “Мидлсбро” меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол муаллифи Диего Коста бўлди.

Лондонликлар навбатдаги ғалабадан кейин ажойиб натижа қайд этди. Антонио Конте жамоаси АПЛда қаторасига 6-ўйинни “қуруқ” ўтказди. Тўплар нисбати – 17:0.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” навбатдаги ғалабадан кейин очколари сонини 28 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!