"Челси" АҚШ терма жамоаси сардорини ўз сафига қўшиб олишга яқин

  • 11 Aug 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Лидс" клуби ярим ҳимоячиси ва АҚШ терма жамоаси сардори Тайлер Адамс тез орада "Челси"га ўтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар футболчи учун шартномада кўрсатилган товон пули - 23 миллион евро тўлайди.

Маълум бўлишича, 24 ёшли футболчи айни дамда янги жамоасига ўтиш учун тиббий кўрикдан ўтмоқда.

2022/2023 йилги мавсумда Адамс "Лидс" сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмаган. Футболчининг амалдаги клуби билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 18 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" шунингдек "Брайтон" ярим ҳимоячиси Моисес Кайседо билан шартнома имзолашга ҳам яқин турибди.

Comments

You must be logged in to commet!