
"Челси" "Арсенал" юлдузига "кўз олайтирмоқда"
“Арсенал” қанот ҳужумчиси Габриэл Мартинеллига қўплаб клублар қизиқмоқда. Улар орасида “Челси” клуби ҳам бор, дея хабар бермоқда “Daily Maily” нашри.
"Аристократлар"ни Пулишич ҳамда Зиеш тарк этиши кутиляпти. Агарда ушбу футболчилар Грем Поттер ишончига кира олмаса, катта эҳтимол билан қишда клубини ўзгартиради.
“Арсенал” ҳам ҳужумчини ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Габриел бу мавсум барча чемпионатларда 9 ўйинда 3та гол ва 1 та ассистни амалга оширди.
Фикрлар