"Челси" Азарнинг ўрнига Пулишични олиб келмоқчи

Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Кристиан Пулишич "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 20 ёшли АҚШлик футболчини ўзининг бельгиялик футболчиси Эден Азарга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Айтиш лозимки, Азар мавсум якунлангач “Челси”дан кетиши мумкин.

Маълумот учун, Пулишич жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг шартномаси 2020 йилга қадар тузилган. Трансфер баҳоси эса 80 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!