“Челси” Азарнинг рекордини янгилаган 17 ёшли вундеркиндга харидор
Европа матбуотининг ёзишича, “Челси” мутасаддилари 17 ёшли Лени Йоронинг трансфери бўйича иш бошлади.
Бу ҳимоячи айни пайтда “Лилль” шарафини ҳимоя қилмоқда. Лени Йоро француз клубидаги дебютини 2022 йилнинг майида нишонлаган ва “Лилль” тарихидаги энг ёш дебютант сифатида рекорд ўрнатган.
Бунгача рекор кўрсаткич ёзда футболчилик фаолиятини якунлаган Эден Азарга тегишли бўлиб турганди.
Ҳозир Лени Йоро ёш бўлишига қарамай, жамоасининг асосий таркибида асосий фигуралардан бирига айланган.
Бу ўйинчини “аристократлар”дан ташқари ПСЖ, “Боруссия Дортмунд”, “Ливерпуль”, “Атлетико” ва “Манчестер Юнайтед” каби катта клублар ҳам ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Фикрлар