
“Челси” баҳайбат ва ўта тезкор вундеркиндни қўлга киритди
“Челси” бутун дунё бўйлаб ёш истеъдод эгаларини қидиради. Айниқса, “аристократлар” бразилиялик вундеркиндларга алоҳида қизиқиш билан қарайди.
Яқинда лондонликлар “Сатос”дан Анжело Габриэлни трансфер қилган қилган. Энди улар бу клубга яна алоқага чиқди.
Бу гал “Челси” скаутлари назарига Дейвид Вашингтон тушди. Англияликлар бу трансферни ҳам уддалади.
18 ёшли Вашингтон жисмонан бақувват ва бўйи баланд (187 см) бўлишига қарамай, ўта чаққон ва жуда тезкор экани айтилмоқда. Бундан ташқари, истеъдодли футболчининг тана ҳаракатлари ва тўп билан ишлаш маҳорати жуда яхши яхши шаклланган. Мутахассислар ва мухлислар Дейвидни ўйин услуби туфайли бразилиялик машҳур ҳужумчи Роналдога қиёслашмоқда.
Маълумотларга қараганда, “Челси” раҳбарияти “Сантос”дан келган ҳар икки ўйинчи Европа футболига мослашиши учун уларни “Страсбур” клубига ижарага берадиган бўлди.
Фикрлар