"Челси" "Барса" сотиб олмоқчи бўлган футболчиси билан шартномани узайтирди

"Челси" клуби жамоа сардори Сесар Аспиликуэта билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. "Аспи" янги имзоланган битимга кўра, 2024 йилга қадар жамоада тўп тепиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Сесар лондонликларнинг сардори сифатида 2019 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Ундан олдинги сардор Гари Кейхилл эди. 

"Аристократлар" билан бирга у бир қанча совринларни қўлга киритган. Шунингдек, 2013/2014 йилги мавсумда испаниялик ҳимоячи жамоадошлари томонидан "мавсумнинг энг яхши ўйинчиси" деб топилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!