"Челси" "Барселона" футболчиси учун 60 миллион евро тўлашга тайёр!
"Челси" қишки трансферлар вақтида "Барселона"нинг 25 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Жюль Кундени сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лондон гранди Франция терма жамоаси футболчиси учун каталонияликларга 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Жорий мавсумда Кунде жами олтита учрашувда қатнашиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг “Барселона” билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, унинг айни дамдаги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар