"Челси" "Барселона" кўзлаган футболчига 2 баробар кўп маош таклиф қилмоқда
"Челси" раҳбарияти "Севилья" клубининг марказий ҳимоячиси Жюл Кундега анча яхши шартнома таклиф қилмоқда.
Бундан аввалроқ Лондон клуби "Барселона"га ўтишга қизиқиш билдираётган француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Ушбу трансфер тез орада якунланиши мумкин.
Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, "Челси" Кундага йилига 12 миллион евро маош тўлашга тайёр. Ўз навбатида "Барселона" эса футболчига атиги 6-7 миллион евро таклиф қилмоқда. "Севилья"га келсак, андалусияликлар маҳоратли футболчисини сотишдан 65 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Сўнгги 3 йилни “Севилья” таркибида ўтказган Жюл Кунде ушбу давр мобайнида барча мусобақаларда 133 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.
Фикрлар