"Челси" "Бавария" қизиқаётган 18 ёшли футболчисини 40 млн еврога баҳоламоқда

Лондоннинг "Челси" клуби "Бавария" жиддий қизиқиб қолган ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одоини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Sky Sport News нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 18 ёшли футболчи учун “аристократлар”га 22,5 млн евро таклиф қилган, аммо якунда рад жавоби олишган.

Маълумот учун, Хадсон-Одои асли “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум лондонликлар сафида жами 5та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!