"Челси" бош мураббийи Эстевао ва Ямални мухлислар босимидан ҳимоя қилди
Лондоннинг "Челси" клуби устози Энцо Мареска журналстларга берган интервьюсида Эстевао ва Ламин Ямални Лионел Месси ва Криштиану Роналду билан таққосламаслик кераклигини айтди.
"Эстеваога дам олиш ва шунчаки футболдан завқ олиш керак. Бу Ямалга ҳам тегишли, чунки улар иккаласи ҳам ҳали жуда ёш. Агар уларни Роналду ва Мессии билан солиштирсак, бу жуда катта босим юклайди. Бундай қилмаслик зарур", – деди Мареска.
Эслатиб ўтамиз, Эстеваонинг "Барселона"га қарши ўйиндаги голи жамоасининг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бразилиялик вингер жорий мавсумда "аристократлар" сафида 5 та гол урди ва 1 та ассистни амалга оширди. Ламин эса каталонияликлар таркибида 6 та гол урган ва жамоадошларига 8 та голли узатма берган.



Фикрлар