"Челси" бош мураббийи ижарадаги футболчини тезроқ ортга қайтармоқчи

“Челси” бош мураббийи Грем Поттер Ҳадсон-Одоини қишда орқага қайтармоқчи. Каллум ёзда 1 мавсум ижара асосида “Байер” клубига ўтган.

Шартномада муддатидан олдин футболчини орқага қайтариш банди киритилган.

Мураббий “Брайтон”да ишлаётган пайтда ҳам вингерни ўз жамоасида кўришни ҳоҳлаган. Лекин Германия клуби уни илиб кетган эди.

Маълумот учун, Ҳадсон-Одои бу мавсум барча чемпионатлар доирасида, 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассистни амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!