"Челси" бош мураббийи: "Кўрамиз, Менди клубга қанчалик содиқ қолар экан?!"

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Грэм Поттер дарвозабон Эдуар Мендининг шартномаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

30 ёшли футболчи, аввалроқ хабар қилинганидек, 2025 йилда тугайдиган шартномани узайтиришга ҳали рози бўлмаган.

"Менди билан битим клуб ва футболчининг ўзига боғлиқ, мен бу ҳақда батафсил гапира олмайман. Агар жамоада ўйнашга иштиёқманд футболчи бўлса, уни шаштидан қайтара олмайсан. Кўрамиз, Менди клубга қанчалик содиқ қолар экан?!

Эдуар - ажойиб йигит, у "Челси"даги фаолиятининг бошидан бери яхши формада бўлган", - деди "аристократлар" бош мураббийи. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, айни дам томонлар янги шартнома бўйича келишувга яқин эмаслар. Жорий мавсум сенегаллик футболчи лондонликлар сафида 11 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 15 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!