"Челси" "Брайтон" дарвозабонига қизиқмоқда
Эдуард Менди "Челси"ни ёзги траснферлар ойнасида тарк этиши мумкин. Дарвозабон жамоанинг иккинчи рақамли посбонига айланиб қолди. Шу сабабли, у бошқа таклифларни ўрганиб чиқиши ҳақида миш-мишлар мавжуд.
"Аристократлар" сенегалликнинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги дарвозабон қидирмоқда. Вариантлар орасида Роберт Санчес ҳам бор, дея хабар берди "Football Insider" нашри.
Маъулмот учун, 25 ёшли испан ушбу мавсум "Брайтон" таркибида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та қуруқ матч ўтказган.
Фикрлар