"Челси" бразилиялик ёш иқтидор билан шартнома имзолади

"Челси" "Васко да Гама"дан бразилиялик ҳимоячи Андре Сантос билан шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Твиттерда маълум қилди.

"Аристократлар" айни дам у билан келишувга эришишга яқин турибди. Сантос 2004 йилда туғилган ва яқин орада жамоага келиши кутилмоқда.

Шартноманинг шахсий бандлари деярли келишиб олинди, ва музокаралар якуний босқичга келган", - деб ёзди Фабрицио Романо твиттердаги саҳифасида. 18 ёшли ҳимоячи Бразилия ёшлар терма жамоасига чақирилган.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" Англия премьер-лигасида саккизинчи ўринда бормоқда. Грэм Поттер жамоаси 14 учрашувда 21 очко тўплаган. Жадвалда "Арсенал" 37 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!