“Челси”: Бу футболчи келган жойига кетсин!
Британиянинг Football London нашри тарқатаётган хабарларга кўра, “Челси” ёзда “Атлетико”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Сауль Ньигесни Мадридга қайтариб юборадиган бўлди.
Лондонликларнинг Испания чемпиони билан шартномасида Ньигесни сотиб олиш мажбурияти юкланмаган. 27 ёшли футболчи машғулотлардаги ҳаракати билан Томас Тухель ишончини қозона олмади. Шунингдек, премьер-лигада бир марта майдонга тушиб, ўз салоҳиятини кўрсатмади.
Томас Тухель испаниялик ярим ҳимоячини “Челси”нинг тактикасига мослаштира олишига кўзи етмаяпти ва тезроқ ундан қутилишга ҳаракат қилмоқда.
“Аристократлар” қишки трансферлар вақтида Саулни “Атлетико”га қайтариш бўйича иш олиб боради. Агар Диего Симеоне шогирдига яна жамоасидан жой беришни истамаса, ярим ҳимоячи ижара муддати тугагунича, “Челси” қарамоғида қолади.
Фикрлар