“Челси” бу футболчини олти йил кутди
Таниқли журналист Саймон Филлипс “Челси” клуби ўзи олти йил кутган футболчини янги хўжайин Тодд Бёли даврида қўлга киритиш имконига эга бўлганини ёзмоқда.
“Аристократлар” бир неча йил давомида Жоау Феликсни ўз сафига қўшиб олишни орзу қилиб келаётганди. Португалиялик футболчи “Бенфика” тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ҳозирги жамоаси “Атлетико” футболчини 2019 йили 127 миллион еврога сотиб олган. 23 ёшли футболчи Мадриддан кетишга тайёр. У Диего Симеоне жамоасида муҳим фигурага айлана олмади.
“Челси” Жоау Феликсни қўлга киритиши учун 86 миллион фунт атрофида харажат қилиши айтилмоқда.
Фикрлар