“Челси”: Бу унинг сўнгги имкони!

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель жамоа ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одоига “аристократлар” либосига муносиб эканини исботлаши учун сўнгги имкониятни берганини айтди.

- Каллум учун муҳим палла бошланди. Жамоада жароҳатлар туфайли юзага келган вазият унинг фойдасига ишлади. У ўз фаолиятида бурилиш ясашга қодирлигини исботлаши керак. Каллумга жамоамизнинг ҳақиқий аъзоси сифатида муносабат қилишимиз учун у қолган учрашувларни юқори савияда ўтказиши шарт.

Бунга эришиш учун у битта ўйин ёки бир неча дақиқа эмас, балки доимий тарзда зўр ўйнаши керак бўлади, - деди Томас Тухель.

Каллум Хадсон Одои “Норвич”га қарши ўтказилган учрашувда ўз голли ҳисобини очди. “Челси” либосида жорий мавсумдаги учинчи ўйинини ўтказган ярим ҳимоячи жамоасининг 7:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!