“Челси” чемпион бўлишига ишонмайман!
“Челси”нинг собиқ футболчиси Жо Коул жорий мавсумда “аристократлар” чемпион бўлади, деган фикридан қайтди ва “Манчестер Сити” чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолишига ишонч билдира бошлади.
- Аввалроқ, машҳур футболчи “Челси” Томас тухель қўл остида кутилган совринни қўлга киритишига ишонишини айтганди.
Ўйлашимча, “Манчестер Сити” чемпион бўлади. Мен биринчи мартда дастлабки тахминимдан воз кечиб, уни ўзгартирдим. Бунга “Челси”нинг кўп очко йўқотаётгани сабаб. Қолаверса, “Манчестер Сити” тўхтамай ғалаба қозонмоқда.
Яна бир муҳим омил шундаки, Гвардиола жамоаси совринларни ютиш тажрибаси борлигини аввалги мавсумларда ҳам кўрсатиб қўйган, - деди Жо Коул.
Фикрлар