“Челси” чемпионликни “сотиб олмоқчи”

«Челси» чемпионликка эришиш учун трансферларга аямай пул сарфлади. Ёзги трансферлар вақтида лондонликлар бош мураббийи Фрэнк Лэмпард клуб хўжайини Роман Абрамовични 247,2 миллион евро сарфлашга мажбур қилди.

Лэмпарднинг режасига кўра, янги олинган 7 нафар футболчи – Кай Хаверц («Байер», € 80 млн), Тимо Вернер («РБ Лейпциг», € 53 млн), Бен Чиллуэл («Лестер», € 50,2 млн), Ҳаким Зиеш («Аякс», € 40 млн) ва  Эдуард Менди («Ренн», € 24 млн) ва эркин агент сифатида келган Маланг Сарр ва  Тьяго Силва жамоанинг чемпионлигини таъминлаб бериши керак.

Трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган жамоалар учлигига «Челсидан ташқари, 156,8 миллион евродан воз кечган «Манчестер Сити» ва 124 миллион евро харажат қилган «Барселона» ташкил қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!