“Челси” Чичаритони АПЛга қайтармоқчи
Ads

 

Германиянинг “Байер” жамоаси ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ўз фаолиятини яна Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Bild нашри тарқатган ҳабарга кўра, мексикалик футболчининг хизматларига “Челси” қизиқиш билдирмоқда.

Лондон клуби 28 ёшли ҳужумчини бир неча кундан кейин очиладиган трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирган. Трансфернинг тахминий баҳоси 40 миллион еврога тенг.

Жорий мавсумда Чичарито “Байер” барча турнирларини инобатга олганда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голга муаллифлик қилган.