"Челси" Дембелени хафа қилди

Франциялик футболчи Усмон Дембеле фаолиятини "Челси"да давом эттирмаслиги мумкин. 

"Барселона" билан янги шартнома борасида келиша олмаган Усмон Лондон клуби билан музокаралар олиб борганди. 

Биласиз, "кўк-анорранглилар"нинг молиявий таклифи 25 ёшли вингерни қаноатлантирмаганди. "Челси" унга кўпроқ пул тўлашга тайёр, аммо улар тўламоқчи бўлган сумма ҳам Дембеле кутгандан анча камроқ. 

Ҳар икки жамоа ҳам мавсумолди тайёргарликни бошлаши туфайли футболчидан тезроқ бир қарорга келишини кутмоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!